20 Ноябр 2020 йил 385

Фуқароларга 10 ой мобайнида 50 000 га яқин паспорт расмийлаштирилиб берилди

Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ўтган 10 ойдан ортиқ вақт давомида, вилоятда яшайдиган 1044 нафар (давлат раҳбарининг тегишли фармонларига асосан) фуқароликка қабул қилинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб берилди.

Жумладан, куни кеча давлат байроғининг 29 йиллиги муносабати билан вилоятда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 30 дан ортиқ ҳамда 16 ёшга тўлган 45 нафар йигит ва қизларга паспортларни ҳудудий ИИБ ходимлари томонидан тантанали топширилди.

Шу ўринда қайд этиш жоиз, жорий йил ўтган даври мобайнида вилоят ИИББ МваФРБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан 47 321та биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилган бўлса, шундан 30 234 таси 16 ёшга тўлган ёшларга берилган.

Эътиборли жиҳати, аксарият фуқароларимизнинг (касаллиги, ногиронлиги бўлган ёки бошқа сабабларга кўра) бўлимларга кела олмасликлари инобатга олиниб, уларнинг хонадонларига бориб расмийлаштирилган ва тайёр ҳолда етказилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech