17 Декабр 2022 йил 535

Байрам олдидан саф кўриги ва тантанали юриш машғулоти ўтказилди

Айни кунларда Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш байрамни кўтаринки руҳда, тинч ва осойишта ўтказишда, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш вазифаси ички ишлар органлари ходимларидан янада ҳушёр бўлишни талаб этилади.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимларнинг шайлигини кўздан кечириш мақсадида шахсий таркиб ўртасида саф кўриги ва тантанали юриш машғулоти бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Зиёд Иминов сўзга чиқиб, шахсий таркибга байрам кунлари хизматни ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди.

– Байрам кунларида хизмат (навбатчилик)да бўлаётган ходимлар, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда хизмат олиб бориш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифангиз, -деди полковник Иминов. – Хизмат вақтида фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳушёр бўлиб, байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ҳам талаб ҳам буйруқ.

Шунингдек, саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат вақтидаги ташқи кўриниши, хизмат кийим (форма)лари, зарур ҳужжат ва анжомлари кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ берилди. Тадбир шахсий таркибнинг тантанали юриши билан якунланди.

Text to speech