4 Март 2022 йил 638

Бекобод тумани 3-сектор ҳудудида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Кеча, 3 март куни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов бошчилигида Бекобод тумани 3-сектор ҳудуди, «Ачамайли» МФЙ аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда, аҳолининг ички ишлар органлар хизматига қайта тиклаш, моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмак бериш, аёлларни иш билан таъминлаш ва шу каби бошқа  мурожаат ва таклифлари эшитилди. Туман корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса,  муддат талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Қабул давомида 7 нафар 16 ёшга тўлган маҳалла ёшларига ИД-карта топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech