16 Ноябр 2020 йил 413

Бўстонлиқда 18 ёшли йигитга гиёҳванд модда сотган шахс жиноят устида ушланди

Тошкент вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят иссиқ изида фош этилди.

Жумладан, шу йилнинг 10 ноябрь куни Бўстонлиқ тумани Обод МФЙда яшовчи 1971 йилда туғилган Б.К. шартли мижоз – 18 ёшли Шоҳрухга (вояга етган, исми ўзгартирилган) 3,5 гр марихуана гиёҳвандлик моддасини 500 минг сўм пул эвазига сотган вақтида вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жиноят устидан ушланган.

Шунингдек, ушланган Б.К. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон молхонасидан картон қутига солинган оғирлиги 67,5 гр марихуана гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 276 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Республиканинг барча ҳудудлари қаторида Тошкент вилоятида ҳам «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech