17 Май 2023 йил 13198

Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Заковат ҳамда Китобхонлик тадбири ташкил этилди

Маънавият ойлиги доирасида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Заковат ҳамда Китобхонлик тадбири ташкил этилди

Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида маънавият-маърифатни тарғиб қилиш, китобхонлик маданияти ошириш ҳамда интелектуал салоҳиятни янада мустаҳкамлаш борасида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда "Маънавият ойлиги" доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини  ҳамда «Китобхонлик» тадбири ташкил этилди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, жараёнлар ҳакамлар ҳайъати томиндан кузатиб борилди.

Интеллектуал ўйин сўнгида фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом, қимматбаҳо совғалари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.

Text to speech