22 Август 2020 йил 1004

Хизматга қабул қилиш юзасидан танловлар ўтказилади

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларидаги бўш бўлган сафдорлик лавозимларга ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича 2020 йилнинг 30 август куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар танловлар ўтказилишини маълум қилинади.

Танловларда, 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи, ўрта, ўрта-махсус, олий маълумотга эга, муддатли, сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 165 см дан паст бўлмаган, ИИВнинг Академик лицейлари битирувчилари ҳамда шаҳар-туман ИИБ профилактика (катта) инспекторларини жамоат тартибини сақлаш бўйича амалдаги ёрдамчилари орасидан қабул қилинади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган ИИВнинг Академик лицейлари битирувчилари ҳамда шаҳар-туман ИИБ профилактика (катта) инспекторларини жамоат тартибини сақлаш бўйича амалдаги ёрдамчиларни юқорида кўрсатилган муддатда, Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахслари тасдиқловчи фуқаролик паспортлари, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: 70-762-41-97.

Text to speech