20 Ноябр 2020 йил 479

Ёш ходимлар малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан, жиноятчиликка қарши самарали курашиш, ходимларнинг соҳа бўйича билим кўникмаларини ошириш ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенгроқ ўргатиш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Бир ой давом этадиган ўқувларда ўндан ортиқ соҳавий хизмат ходимлари иштирокида, ҳар бир хизмат бўйича алоҳида масъул мураббий бириктирилган бўлиб, улар белгиланган мавзулар бўйича ўз маъруза ва амалий дарслари билан машғулотларни ўтказмоқда.

Жумладан, Янгийўл туманида жойлашган 4-минтақавий мувофиқлаштириш маркази биносида, Ахборот хизмати томонидан ўтказилган семинар мавзусида, ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари кузатилаётган турли ҳолат ва вазиятлар, йўл қўйилган камчилик ва қилиниши керак бўлган ишлар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида сўз юритилиб, амалий мисоллар билан тушунтирилди. Зарурий кўникмалар берилиб, ходимлар томонидан берилган саволларга асослантирилган жавоблар берилди.

Ҳозирда, Кадрлар, Тергов, ҲП, ЙҲХ, Жиноят қидирув ва бошқа соҳавий хизматларнинг ўндан ортиқ вакиллари ҳам ўз йўналишлари бўйича тайёрланган мавзулари юзасидан ўқувларни давом эттирмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech