22 Октябр 2020 йил 445

Хонадонида каннабис етиштираётган шахсга жиноят иши очилди

Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Чувалачи» ҳудудида яшовчи 31 ёшли У.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйи томорқасининг 0,5 кв.м. жойида 1 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб етиштираётганлиги ҳамда омборхонасида вазни 10 кг марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, У.Ж.га нисбатан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech