7 Июл 2021 йил 4194

Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун танлов ўтказилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядида мавжуд бўш бўлган лавозимларга номзодлар қабул қилиш бўйича 2021 йилнинг 17 июль кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 гача танлов ўтказилишини эълон қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

спортнинг жанговар турлари бўйича республика ва халқаро мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган;

18 ёшдан кичик, 25 ёшдан катта бўлмаган,

муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган;

бўйи 180 см дан паст бўлмаган (ўғил бола) фуқаролар орасидан қабул қилинади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлганлар Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаси асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси (геолокация). Мурожаат учун телефон: 70-762-41-97.


ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech