28 Сентябр 2022 йил 414

Ички ишлар вазири бошчилигида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигида “Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамаси ҳамда йил якунига қадар ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар белгиланиши” бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Вазир ўринбосари полковник B.berdialiyev, вилоят ИИББ бошлиғи генерал-майор T.Aripov ҳамда вазирлик, Бош бошқарма ва ҳудудий ИИБ масъул раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, йўналиш бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳар бир шаҳар-туман ва маҳалла кесимида таҳлил қилинди. Хизматида камчиликларга йўл қўйган айрим ходимлар қаттиқ огоҳлантирилган бўлса, айримларининг фаолияти эътироф этилди.

Йиғилиш сўнгида масъул раҳбарларга кун тартибидаги масала – вилоят ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш, келиш чиқиш сабабларини ўрганиб, олдини олиш юзасидан аниқ муддатлари белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech