3 Июл 2021 йил 1063

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди

                                                             

Полковник
Иминов Зиёд Галибович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, З.Иминов Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

                                                              

Подполковник
Колдибоев Мирзохид Сайдахматович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, М.Колдибоев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

                                                             

Подполковник
Миртўлаев Саъдулла Мирағламович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, С.Миртўлаев Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Паркент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник

Джураев Равшанжон Мехмонкузиевич

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Р.Джураев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech