7 Март 2021 йил 386

ИИББ ходими Шарофиддин Болтабоев Тошкент "Катта Дубулға" турнирида кумуш медаль соҳиби бўлди

Жорий йилнинг 5-7 март кунлари пойтахтимизда жойлашган “Ҳумо арена” муз саройида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақасида Тошкент вилояти ИИББ ходими сафдор Шарофиддин Болтабоев ушбу турнирдаги ўйинларини якунлади.

Чорак финал беллашувини -81 кг вазн билан муваффақиятли ўтказган Болтабоев, ярим финалда рейтинг пешқадами Маттиас Кассени мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда эса рақиби италиялик Кристиан Парлати устунлик қилди. Шу тариқа Болтабоев -81 кг вазнда кумуш медал соҳиби бўлди.

Бундан 15 кун аввал Тел-Авивда ўтган “Катта дубулға” турнирида чемпионликни тантана қилган эди. Бу гал эса у ўз ҳисобига 700 рейтинг очкосини ҳам қўшиб қўйди.

Ҳозирда мусобақада 71 мамлакатдан 497 нафар дзюдочи иштирок этаётган бўлса, уларнинг 296 нафари эркак, 201 нафари эса аёл спортчилардир. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 45 нафар вакили ҳам кураш олиб боришди.

Уч кунлик натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” мусобақасини 2та кумуш ва 4та бронза медаллари билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида 71 давлат орасидан 6-ўринни эгаллади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech