6 Апрел 2021 йил 552

ИИББ жамоаси навбатдаги мусобақанинг шоҳсупасида

 Бугун Нурафшон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг кубоги” учун мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоят ИИББ, ФВБ, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ва 65921-сон ҳарбий қисм ходимларидан иборат беш жамоа иштирок этди.

60 нафарга яқин ходимлар қатнашган, қизғин ва муросасиз кечган ўйинларда Миллий гвардия Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармаси – биринчи, вилоят ИИББ жамоаси – иккинчи ва Миллий гвардия 65921 ҲҚ жамоаси – учинчи ўринларни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, пул мукофоти, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аввалроқ, спартакиада доирасида спортнинг «енгил атлетика» тури бўйича мусобақа ўтказилганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳ: Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида ташкил қилиб келинмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech