20 Июн 2020 йил 562

ЙҲХБ: Беш кунда ҳайдовчилардан 70 га яқин пичоқ ва бошқа турдаги жисмлар расмийлаштириб олинди

Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ инспекторлари томонидан 5 кун давомида ўтказилган тадбирда, 500 га яқин автотранспорт воситалари кўздан кечирилган бўлса, уларнинг 64 тасидан турли хил пичоқлар ва ўткир тиғли жисмлар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар бўлимларига топширилди.

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида содир бўлаётган ўзаро тортишувлар ва унинг ортидан пичоқбозликлар ҳақидаги турфа хабарлар тез-тез кўзга ташланмоқда.

Шу аснода турли кўнгилсиз ҳодисалар ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда амалга оширилмоқда.

Инспекторлар томонидан текшириш учун тўхтатилган транспорт воситаларини кўздан кечириш жараёнида, автоуловда ҳар хил турдаги пичоқлар бошқа ўткир тиғли мосламалар борилиги аниқланяпти. Фуқароларнинг аксарияти гўёки «ўзининг хавфсизлигини таъминлаш учун» пичоқ олиб юрганлигини айтаётган бўлса, айримлари пичоқ ва жисмларни автомобилида нима учун олиб юрганлигини изоҳлаб ҳам бера олмайдилар.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech