30 Март 2021 йил 536

Нурафшон шаҳрида «зарбдор» тезкор-профилактик тадбирлари натижаси

Тошкент вилояти ҳудудида гиёҳвандликнинг ҳар қандай турига қарши кескин ва муросасиз кураш мунтазам олиб борилади. Ўтказилаётган «Зарбдор» ойлиги доирасида бу борадаги ишлар янада жадаллашган. Жорий йилнинг 24 март куни Оҳангарон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 44 ёшли Р.Б. Нурафшон шаҳар марказида шприц ичида бўлган суюқ марихуана гиёҳвандлик моддасини шартли мижозга 750 минг сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ўрта Чирчиқ тумани «Бургалик» маҳалласида жойлашган хонадони кўздан кечирилганда уйининг товуқхонасида сақлаб келаётган 6 дона қора рангли пакет ичида бўлган ўткир ҳидли модда далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган суд кимёвий экспертизага кўра Р.Б. дан олинган ашё 127,3 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech