22 Июн 2020 йил 2873

Оҳангарондаги мудҳиш қотиллик фош этилди

Жорий йилнинг 5 январь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшаган 1962 йилда туғилган марҳум Комолжон Юлдашев ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида «Қўқон-Тошкент» йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бедарак йўқолган К. Юлдашев бошқарувида бўлган бўлган Cobalt автомашинаси 8 январь куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Янгиобод МФЙ ҳудудида, унинг мурдаси эса тан жароҳатлари билан “Aнгрен” дарёси қирғоғидан топилган эди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган қидирув суруштирув ишлари давомида мазкур мудҳиш жиноят иши фош этилди.

Ушбу жиноятни 1998 йилда туғилган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси У.Ё. томонидан содир этилганига етарли маълумот ва далиллар тўпланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и» банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Гумонланувчи У.Ё. айбига иқрорлигини ўз аризасида ҳам баён қилган.

Шунингдек, суруштирувлар давомида гумонланувчи У.Ё. нинг Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида содир этган бошқа (ўғирлик) жиноятлари ҳам фош этилган. Ҳозирда мазкур жиноят ишлари юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ТБ томонидан  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тез орада жиноятининг тафсилоти ҳамда унинг фош этилиши жараёни тасвирланган видеолавҳа жойлаштирилади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech