20 Май 2023 йил 13513

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ўқув семинарлар ўтказилмоқда

“Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича жойларда “маҳалла бешлиги” (маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли)га ўқув семинари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ўқув семинари Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида ўтказилди.

Тадбирда вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари, ҳокимлик ва сектор вакиллари, республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этиб, сўзга чиққанлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасидаги янги йўналиш ва механизмлар бўйича тушунчалар беришди.

Тадбир сўнгида қўшма қарор доирасида амалга оширилиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech