1 Октябр 2021 йил 713

Piskent tumanidagi maktab internatida bayram tadbiri oʻtkazildi

Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернат ўтказилган хайрия тадбирида ИИВ масъул раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Пискент туманидаги мактаб интернатида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ИИВ ҲПББ бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев бошчилигида вилоят ИИББ масъуллари ва интернат мураббийлари ҳамда тарбияланувчилари иштирок этди.

Тантана аввалида полковник Бахтиёр Бердиалиев сўзга чиқиб муассаса ўқитувчиларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий қутлаб, интернат раҳбарига вазирликнинг ташаккурномасини топширди. Шунингдек, масъуллар болаларга ҳам вазирликнинг эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг қувончига шерик бўлишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган байрам дастури ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech