21 Октябр 2020 йил 180

Пойтахтдан Cobalt'ни олиб қочган шахс Чирчиқда ЙПХ инспектори томонидан ушланди

Кеча, 20 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Миробод туманидан давлат рақам белгиси 01 В 457 DB бўлган Cobalt автотранспорт воситаси олиб қочилгани ва гумонланувчи кузатув камераларига тушиб қолганлигини билдириб, ушбу шахсни ҳамда транспорт воситасини аниқлашда кўмак сўраб эълон берилганди.

Ушбу автоулов бугун, 21 октябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ ЙҲХБ 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ инспектори сафдор Феруза Тошева томонидан аниқланиб, ушланган.

Ушланган шахсга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чора кўриш учун ички ишлар бўлимига топширилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech