1 Август 2020 йил 528

ППХ ходимлари томонидан 100 дан ортиқ жиноят фош этилиб, 31 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари иштирокида жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида, 104 та, шахсан улар томонидан 25 та жиноятлар фош этилган ҳамда 31 нафар (ўғирлик, босқинчилик ва бошқа жиноятлар юзасидан) қидирувда юрган шахслар аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда вилоятда ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан бирга, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Марказий шаҳар-туманлар (аҳоли гавжум) ҳудудида 400 яқин патруль-пост хизмати ходимлари 105 та йўналиш бўйича икки босқичда хизмат олиб бормоқда.

Бундан ташқари, «Хавфсиз ҳудуд» концепцияси асосида шаҳар-туман ИИБ маъмурий ҳудудлари квадратларга тақсимланиб, 1 минг 221 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 749 нафар бошқа ташкилотлар вакиллари (Миллий гвардия, Фидокор ёшлар ва профилактика инспектори ёрдамчилари) билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёки шубҳа уйғотган 174 минг 614 нафар шахслар ИИО таянч пунктларига олиб борилган бўлса, майда безорилик содир этган 1 минг 844 та, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилган 11 минг 600 та ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этган 53 мингдан ортиқ шахсларга тегишли чора кўрилган.

Бундан ташқари, ППХ ходимлари томонидан иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган 465 нафар, ичкиликка ружу қўйган ноодатий ҳаёт кечирувчи 12 нафар шахслар реабилитация марказларига жойлаштирилган бўлса, 87 нафар шахслар тери-таносил диспансерларига олиб борилган.

Шунингдек, карантин тартиб қоидаларига риоя қилиш бўйича 15 минг 438 маротаба тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан, 25 минг 871 нафар карантин тартиб қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Яна алоҳида қайд этилса, ҳозирда ППХ ходимларининг 100 дан ортиғи карантин тадбирларида, 30 нафари эса Сардоба туманида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб бормоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech