23 Март 2020 йил 1512

Расмий хабар. Бўстонлиқ туманига ҳаракат вақтинча чекланди

Республикамизда коронавирусга қарши олиб борилаётган чоралар доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ИИББ барча фуқаролардан махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар Бўстонлиқ туманига бормасликларини ҳамда юзага келган вазиятни тўғри баҳолашларини сўраб қолади.

Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech