21 Ноябр 2020 йил 295

Расмий муносабат. Фуқаронинг ишонч телефони ва ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан

Ҳолат тўлиқ Чирчиқ шаҳар ИИБ назоратига олинган, иш суд томонидан кўриб чиқилади.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро В.Камалова жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда 17 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти портали ишончи телефонига мурожаат қилиб, куёви Ф.Б.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, унга қонуний чора кўришини сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан тўрлаган ҳужжатлар Чирчиқ шаҳар ИИБдан рўйхатдан ўтказилиб, ижрога қаратилган.

Терговга қадар текширув давомида, фуқаро В.Камалованинг оиласида 22 август куни уй-жой масаласи юзасидан ўзаро жанжал келиб чиққан. Суҳбат вақтида улар (В.Камалова, куёви Ф.Б. ва қизи О.Р. ) бир бирларини турли сўзлар билан ҳақоратлаган ва тан жароҳати етказганлиги, куёви 23 август куни Қорақалпоғистон Республикасига кетиб қолганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ИИБ ҳудудий профилактика инспектори томонидан, вояга етмаган 12 ёшли Л.Р. ва унинг онаси О.Р. нинг олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид экспертиза тайинланиб, кўрикдан ўтказилган. Воқеа иштирокчилари ва гувоҳлардан кўрсатмалар олиниб, тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро (В.Камалова, куёви Ф.Б. ва қизи О.Р.) лар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган ва қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Шундан сўнг, жорий йил 6-13-15 ва 20 октябрь кунлари Чирчиқ шаҳар маъмурий суди томонидан тайинланган суд мажлисларига фуқаролар бир неча бор телефон орқали чақиртирилиши ва чақирув қоғози юборилишига қарамасдан келмаганлиги сабабли иш кўриб чиқилиши кечиктирилган.

ИИБ масъул ходимлар томонидан ушбу фуқаролар билан тегишли тушунтириш ва профилактик суҳбат ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат кўриб чиқилиши учун яқин кунларда суд мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech