18 Январ 2021 йил 642

Ташкилот кузатув камераларини ишдан чиқариб, жиноятга қўл урмоқчи бўлган шахс ушланди

Бугун, 18 январь соат 00-05 ларда Ангрен шаҳрида яшовчи 22 ёшли Д.Қ. шаҳардаги «А.С» МЧЖ ҳудудига яширин тарзда кириш мақсадида ташкилот ён деворларидаги видео кузатув камералари бошқа томонга буриб чиқаётган вақтида, тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари ҳамда ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech