25 Октябр 2021 йил 818

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг соҳа ходимларига байрам табриги

Тошкент вилояти ИИББ мустақил бошқарма, бўлим, минтақавий мувофиқлаштириш марказлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ҳамда ички ишлар органлари фахрийлари!

Сизларни ва сизлар орқали бутун вилоят Ички ишлар органлари шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда «25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан Бош бошқарма раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман!

Янги Ўзбекистонда жамоат тартиби тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиб, Ватанимиз ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш борасидаги фидокорона хизматингизга муваффақият тилайман!

Ниятимиз - юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ҳар бир инсонни фидойилик, юртга бўлган муҳаббат ва касбга садоқат туйғулари ҳеч қачон тарк этмасин.

Халқ манфаатларига хизмат қилишни бош мақсад деб билиб,  мустақил юрт қўрғонининг ишончли посбони бўлишдек шарафга номга ҳар доим муносиб бўлишингизга тилакдошман.

Ушбу қутлуғ кунларда барчангизга сиҳат-саломатлик, дастурхонингизга файзу барака, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.

Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник

Text to speech