18 Феврал 2021 йил 1062

Тошкент вилоятида 45 кунда 1000 дан ортиқ ҳайдовчилар транспортни маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланиб, чора кўрилди

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ва қуйи тизим ходимлари томонидан  ЙТҲ ва турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар, ўтказилган рейдлар давомида кўпгина ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, чора кўрилди.

Жумладан, вилоят ҳудудида бир кунда ўртача 20 тадан кўп айрим кунлари 50 тагача ҳайдовчи маст ҳолда транспорт бошқарганлиги аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳозирда бу кўрсатгич йил бошидан буён 1 017 тани ташкил қилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз: ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши – БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

ИИББ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.tviibb.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: