14 Март 2022 йил 828

Ўғрилик жинояти “иссиқ изида” фош этилди

Автомобиль ойнасини синдириб, унинг ичидаги буюмларни ўғирлашга уринган шахс тунги хизматда бўлган ППХ ходимлари томонидан воқеа жойида ушланди.

Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилаётган чоралар натижасида яна бир жиноят “иссиқ изида” фош этилди.

Хусусан, вилоят ИИББ ППХ ходимлари тунги соат тахминан 01:00ларда Янгийўл шаҳри “Тошкент шоҳ” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофини кўздан кечираётган вақтида, ўзга шахсга тегишли бўлган Нехиа автомашинаси олд ён ойналарини синдириб, ўғирлик содир этаётган 2002 йилда туғилган K.R. ни воқеа жойида ушлаганлар ва унинг ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech