11 Октябр 2021 йил 610

Қўшнинг тинч-сен тинч – Навбатдаги маърифат соати шу мавзуда бўлиб ўтди

Бугун вилоят ИИББда ўтказилган маърифат соати Қўшнинг тинч-сен тинч – Афғонистондаги сиёсий ўзгаришлар мисолида мавзусида бўлиб ўтди.

Йиғилишда маърузачи сифатида сиёсий шарҳловчи Ғофуржон Жамолов иштирок этиб, Афғонистондаги сиёсий ўзгаришлари, тарихи ва бугунги кундаги сиёсатигача, шунингдек, Ўзбекистон билан яқин қўшничилик ва стратегик шерикчилик масалаларигача тўхталиб ўтди.

– Мамлакатимиз қўшни Афғон юртида тинчлик ва барқарорлик таъминланиши йўлида кўплаб эътиборга молик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Давлат раҳбари томонидан йирик халқаро ташкилотлар йиғилишларида, нуфузли минбарлардан туриб аниқ таклифлар илгари сурилмоқда. Буларнинг барчаси Афғонистон ва минтақа осойишталигига, фаровонлигига хизмат қилмоқда, -деди маърузачи.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Жаҳонгир Абдужалилов ходимларни қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилишлари  юзасидан маъруза қилди.

Куни кеча ИИВ раҳбарияти томонидан ўтказилган танқидий йиғилишда билдирилган эътирозлар ва уларни бартараф этиш юзасидан берилган топшириқларни шахсий таркибга етказди. Хизматни ўрнатилган тартиб ва хизмат низоми асосида ташкил қилиниши устувор вазифа эканини ҳамда бу борадаги ишлар мунтазам равишда назорат қилиб борилишини алоҳида таъкидлади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech