15 Феврал 2023 йил 553

Ҳуқуқбузарликни қайд этмаслик эвазига ИИБга ходимларига пора таклиф қилган уч нафар ҳайдовчи ушланди

Жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент тумани ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори томонидан 1987 й.т. ҳайдовчи М.М. ўзига тегишли бўлган Дамас Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланади ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 2-қисми кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситасини жарима майдонига жойлаштирилади.

Шундан сўнг, фуқаро M.M. муаммо ечимининг ноқонуний йўлини тутиб инспекторга автомашинани жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.

Бироқ, инспектор қасамёдига содиқ қолган ҳолда юқори турувчи раҳбариятга билдирги билан мурожаат қилади. Ходим билдиргисига асосан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Дамас ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтда ушланган.

Шунингдек, Шахсий шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент туманида ўтказилган иккинчи тезкор тадбирда, «Ваз-2106» автотранспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган 1992 й.т. Х.Х. ҳайдовчи машинасини жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий томонга ҳал қилиб бериш эвазига йўл патруль хизмати инспекторига 150 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда ушланган.

Шу каби, Шахсий шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Лабо автомашинасини маст ҳолда бошқарган 1979 й.т. ҳайдовчи И.С. автотранспорт воситасини жарима майдонидан чиқариш ҳамда ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига йўл патруль хизмати инспекторига 200 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech