31 Март 2021 йил 542

Асосий мақсад аҳолининг розилиги — Вазир ўринбосари Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда

Кеча 30 март куни Бўка ва Бекобод туманларида, бугун Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар томонидан 500 дан ортиқ мурожаат қилинган бўлса, шундан ички ишлар органларига оид 40 га яқин мурожаатларни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов қабул қилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми ИИОга қайта ишга тиклаш юзасидан бўлган бўлса, айримлари маълум сабабларга кўра турли шахсларга алданиб қолганлигини ва кўп миқдордаги пул маблағларини ундирилишида амалий кўмак сўраган. Генерал шунингдек, қабул давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларни қутлаб, уларга расмийлаштирилган ID-карталарни тантанали топширди.

Вазир ўринбосари барча мурожаатларни диққат билан эшитиб, тегишлилиги бўйича вазирлик ва вилоят ИИББ масъулларига ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Аввалроқ, Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилояти бўйлаб «Суд ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул» ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди. Ҳозир қабуллар вилоятнинг бошқа ҳудудларида давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech