13 Март 2021 йил 494

«Зарбдор ойлиги» доирасида 11 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди

Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида 30 нафардан ортиқ қидирувда бўлган шахслар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Жумладан, вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан вилоятда ўтказилаётган «зарбдор» тезкор-профилактик ойлиги доирасида фирибгарлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, пора олиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш, тақиқланган экинларни етиштириш ва бошқа жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган 27 нафар, йил бошидан эса жами 55 нафар қидирувдаги шахслар аниқланиб, ушланган.

Хусусан, жорий йил 7 март куни Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органидан яширинган 2010 йил 21 январь кунидан қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган Е.М. ушланган ва тегишли тартибда чора кўрилган.

Шу билан бирга, мазкур тадбир давомида 7 нафар, йил бошидан эса 14 нафар бедарак йўқолган шахслар оиласига қайтарилди.

Ҳозирда тезкор-профилактик тадбир доирасидаги ишлар уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech