25 Март 2021 йил 539

«Зарбдор ойлиги» доирасида аниқланган жиноятларнинг 95 фоизи иссиқ изидан фош этилди

Вилоят ҳудудида шу йилнинг 20 февраль кунидан 23 март кунига қадар жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор» махсус тезкор-профилактик ойлиги давомида аниқланган жиноятнинг 95 фоизи вилоят ИИББ ва қуйи тизим ходимлари томонидан фош этилишига эришилди.

Жумладан, ноқонуний ўқ-отар қурол сақлаш билан боғлиқ 4 та, қўшмачилик қилиш ва фоҳишахона сақлаш бўйича 15 та, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил қилиш билан боғлиқ 1 та ва бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб тегишли чора кўрилиши таъминланган.

Шунингдек, тадбир давомида жиноят содир этиб қидирувда бўлган 38 нафар шахс ушланган бўлса, бедарак йўқолган 7 нафар шахслар оиласига қайтарилди.

Турли ҳолат ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган «тиғ» тадбирида совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ 135 та ҳолат аниқланиб, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олди олинган.

Бундан ташқари «зарбдор» ойлиги доирасида оғир, унча оғир бўлмаган, ижтимоий хавфи катта бўлмаган 95 та жиноят юзасидан маҳалла аҳли ва фуқаролар ўртасида муҳокама ўтказилди.

Профилактик ҳисобда турувчи ва жиноят содир этишга мойиллиги бор шахслар билан мунтазам равишда профилактик суҳбат ва тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech